2024/2025-ўқув йилида Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичини тамомлаган битирувчиларга диплом топшириш маросими ташкил этилди.
2025-08-11 09:30:00 / Вазирлик янгиликлари

🔷 Тадбирда Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев сўзга чиқиб, битирувчиларни магистр даражасига эга бўлганликлари билан самимий табриклади.
🔶 Шунингдек, тадбирда иштирок этган олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари О.Махкамов, Адвокатлар палатаси раиси Ш.Садиков, Нотариал палата раиси Д.Ашуровлар ҳам сўзга чиқиб, ҳуқуқ магистрларининг келгуси фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилади.
🔷 Тадбирда 360 нафар ҳуқуқ магистрига дипломлар топширилди ва магистрлар томонидан университет раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларига берилган таълим, яратилган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирилди.




