Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашининг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди
2025-07-30 09:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ–188-сон қарори билан Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида давлат хизматларини кўрсатишдаги маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгашлари фаолияти йўлга қўйилган.
Унга кўра, эксперимент тариқасида 25 турдаги давлат хизматлари бўйича қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунийлиги Апелляция кенгашлари томонидан коллегиал равишда ҳамда ҳақ ундирилмасдан кўриб чиқилиши белгиланган.
Шу асосда, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда манфаатдор шахсларнинг давлат хизматларига оид шикоятлари кўриб чиқилиб, натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шу билан бирга, давлат хизматларини кўрсатувчи маъмурий органларга ягона ва изчил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳавола орқали (https://my. gov.uz/uz/service/get/1243#appeals-regarding-services-v1/offer-applicant/create) ёки давлат хизматлари марказлари орқали шикоят беришингиз мумкин.
Эслатма: Апелляция кенгашларига шикоятларни бериш 2026 йил 1 июлга қадар давом этади.






