Адлия вазири ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев ASAN TV эфирида: давлат хизматларидаги ислоҳотлар ва янги ҳамкорлик режалари
2026-11-06 16:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев Боку шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг “Бошқарув инновациялари: келажакка тайёр институтларни ривожлантириш” саммити доирасида ASAN TV телеканалига интервью берди.
Суҳбат давомида 50 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашган халқаро саммитнинг аҳамияти, давлат хизматларини ривожлантириш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.
Нуъмон Муҳаммадиев Ўзбекистонда Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилишида Озарбайжоннинг “ASAN хизмат” ва бошқа давлатлар тажрибасидан олинганлигини таъкидлади.
Рақамлаштириш натижасида илгари 10–15 кунда бериладиган маълумотномаларни бугун бир неча дақиқада олиш мумкин.
Шунингдек, 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури асосида давлат хизматлари соҳасидаги қўшма ишлар давом эттирилиши қайд этилди.
