Ўзбекистон ва Озарбайжон адлия вазирликлари ҳамкорлиги муҳокама қилинди
2026-11-05 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

5–6 ноябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган “UN Governance Innovation Summit: Advancing Future-Ready Institutions” саммити арафасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиев Озарбайжон Республикаси адлия вазири ўринбосари Тоғрул Хусейнов билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, нотариат, қонунчилик, халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик, суд экспертизаси ҳамда адлия соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишларида тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги қўшма ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.


