Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ва CISAC вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2026-11-04 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари М.Икрамов CISAC (Муаллифлар ва композиторлар жамиятларининг халқаро конфедерацияси) ҳамда BIEMнинг Европа бўйича минтақавий директори Митко Чаталбашев билан учрашди.
Учрашув давомида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий бошқариш механизмларини ривожлантириш ҳамда ижодкорларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.





