Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ойлиги якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2026-11-02 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги томонидан Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида “Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, контрафакт асарлар тарқалишининг олдини олиш, кўчирмачиликка қарши курашиш ҳамда жамоатчиликнинг бу борадаги ҳуқуқий хабардорлигини ошириш йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш маданиятини юксалтириш, ижодкорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда интеллектуал мулкка ҳурматни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбирда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, блогерлар иштирок этиб, берилган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.









