ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА ЕВРОПА ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА
2026-10-27 11:15:00 / Вазирлик янгиликлари

🇪🇺 Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти раҳбари Э. Махкамов бошчилигидаги делегация Европа давлат бошқаруви институтида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ўрганмоқда.
🔹 Ўқув сафари давомида давлат хизматларини кўрсатишда давлат иштирокини қисқартириш, бозор механизмларини ривожлантириш ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича Европа Иттифоқи давлатлари тажрибасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
📌 Хусусан, ташрифнинг биринчи кунида:
➖ Люксембург ва бошқа Европа давлатларида давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш мезонлари ва механизмлари;
➖ илғор тажрибаларни Ўзбекистон шароитида қўллашнинг методологик асослари;
➖ давлат хизматларини кўрсатишда давлатнинг ўзгариб бораётган роли;
➖ давлат тасарруфида сақлаб қолинаётган функциялар ва бунинг асосий сабаблари муҳокама қилинди.
☑️ Мазкур ўқув сафари давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада хусусий сектор имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро тажрибани миллий амалиётга татбиқ этиш истиқболларини ўрганишга қаратилган.
🤝 Ташриф Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.



