15 та мурожаат. 1 та масала жойида ҳал этилди. 14 таси ижрога йўналтирилди.
2026-10-23 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун, 23 октябрь куни Адлия вазирлигида адлия вазирининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар вакилларининг нотариат, адвокатура, ФҲДЁ, меҳнат қонунчилиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик, уй-жой, ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 3 таси Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидан онлайн тарзда қабул қилинди.
➖ 1 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди;
➖ 14 та мурожаат ижро учун қабул қилиниб, масалаларни қонуний ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
📌 Эслатма: Адлия вазирининг фуқаролар қабули ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар ўтказилади.




