Давлат хизматлари сифати ва аҳоли учун яратилган қулайликлар эътибор марказида
2026-10-23 11:05:00 / Вазирлик янгиликлари

📌 Давлат хизматлари тизимининг самарадорлиги, аввало, фуқароларнинг кундалик ҳаётида сезилиши керак. Хизматлардан фойдаланишда ортиқча оворагарчиликларнинг камайиши, мурожаатларнинг тезкор ҳал этилиши ва аҳолининг вақти тежалиши бу борадаги ишларнинг муҳим натижасидир.
📍 Адлия вазири Акбар Ташкулов Самарқанд вилоятидаги давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишишни давом эттирмоқда.
🔹 Иштихон туманидан сўнг вазир Самарқанд тумани адлия бўлими Давлат хизматлари марказида бўлиб, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд шароитлар ҳамда иш фаолиятининг ташкил этилишини кўздан кечирди.
🔎 Асосий эътибор хизматлар сифатини ошириш, фуқароларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш, электрон хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ва аҳоли учун янада қулай шароитлар яратиш масалаларига қаратилди.
✅ Зеро, давлат хизматлари тизимида амалга оширилаётган ҳар бир ўзгариш, энг аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши, фуқароларнинг вақти ва маблағини тежашда ўз ифодасини топиши лозим.



