Сифатли таълим учун муносиб шароит — келажак ҳуқуқшуносларини тайёрлашнинг муҳим омили
2026-10-22 16:20:00 / Вазирлик янгиликлари

📚 Ёшларнинг сифатли билим олиши, ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариши ва келажакда етук мутахассис бўлиб шаклланишида замонавий таълим муҳити муҳим ўрин тутади. Айниқса, бўлажак ҳуқуқшунослар учун пухта билим олишга хизмат қиладиган қулай шарт-шароитларни яратиш алоҳида аҳамиятга эга.
🔹 Шу мақсадда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Самарқанд академик лицейида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
📍 Бугун адлия вазири Акбар Ташкулов мазкур таълим муассасасида бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан яқиндан танишди.
🔎 Жараёнда таъмирлаш ишларининг сифати, ўқувчилар ва педагоглар учун яратилаётган шароитлар ҳамда таълим муассасаси инфратузилмасини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Мазкур ишлар ўқувчиларнинг замонавий ва қулай муҳитда таҳсил олиши, педагогларнинг самарали фаолият юритиши ҳамда пировардида юридик таълим сифатини оширишга хизмат қилади.




