Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-10-22 12:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамовнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ташкил этилди.
Учрашувда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Қашқадарё вилояти академик лицейи ўқувчилари билан мулоқот қилинди.
Суҳбат давомида ёшларнинг таълим олиши, касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириши, келгусидаги мақсадлари ҳамда ҳуқуқшунослик соҳасида малакали мутахассис бўлиб етишиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш муҳимлиги таъкидланди.




