Адлия вазирининг биринчи ўринбосари тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди
2026-10-21 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамов Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Қарши шаҳридаги «PREMIUM CAPITAL GROUP» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнлари, корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари ҳамда соҳада учраётган муаммолар муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, товар белгиларидан қонуний фойдаланишни таъминлаш ва брендларнинг ҳуқуқий муҳофазасини кучайтириш бизнес фаолиятининг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ташриф якунида тадбиркорнинг товар белгисини рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ушбу жараёнда амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.






