Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг янги биноларига тамал тоши қўйилди
2026-10-17 16:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Янги Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг янги бинолари қурилишига тамал тоши қўйилди.
Адлия вазири Акбар Ташқулов иштирокида янги иншоотлар пойдеворига рамзий капсула жойлаштирилди.
Мазкур лойиҳалар давлат бошқаруви инфратузилмасини ривожлантириш, ҳуқуқий таълим сифатини ошириш ва соҳа учун замонавий шароитлар яратишга қаратилган.
Бугун қўйилган тамал тоши — келажакдаги улкан бунёдкорлик ишларининг бошланиши.
Янги иншоотлар адлия тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий юридик таълимни ривожлантириш ва малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.








