«Меҳр улаш» — бир эзгу томчи, бир ҳаётга умид
2026-10-16 16:55:00 / Вазирлик янгиликлари

✔️ Адлия вазирлигида инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва эзгуликни тарғиб этишга қаратилган «Меҳр улаш» донорлик акцияси ташкил этилди.
❗️ Акциянинг асосий мақсади — ихтиёрий қон донорлигининг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, донорлик маданиятини ривожлантириш ҳамда инсон ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
✔️ Тадбирда донорларимиз ихтиёрий равишда қон топшириб, инсон ҳаётини асраб қолишдек хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
✔️ Донор қони оғир касалликларни даволаш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, қон топшириш — нафақат тиббий эҳтиёж, балки юксак инсонпарварлик ва ижтимоий масъулият намунасидир.
✔️ Унутманг, бир донор уч нафаргача инсон ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиши мумкин. Баъзан бир эзгу қарор кимнингдир ҳаётга бўлган умидини тиклайди, бир оилага эса қувонч ва ишонч бағишлайди.
♥️ Бир эзгу томчи — кимдир учун янги ҳаёт имконияти!









