«Самарқанд нони» бренди товар белгиси сифатида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилди.
2026-10-13 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

(Маълумот учун, 2025 йилнинг февраль ойида «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган эди)
Мазкур рўйхатдан ўтказиш Самарқанд нонининг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросимизни асраш ҳамда ушбу маҳсулотнинг бозордаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
«Самарқанд нони» номининг географик кўрсаткич ва товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши миллий брендларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунга биноан, товар белгиси гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали ариза топширишингиз мумкин.
