Адлия вазири Акбар Тошқулов Халқаро адлия саммитида иштирок этди
2026-10-09 11:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири Акбар Тошқулов Истанбул шаҳрида 8–9 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган Халқаро адлия саммитида иштирок этди.
Саммит ҳуқуқий тизимларда юзага келаётган замонавий муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро тажриба алмашишга қаратилган.
Тадбирда турли давлатларнинг адлия вазирлари, олий суд органлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, етакчи олимлар ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.
Саммит доирасида кибержиноятчиликка қарши кураш, арбитраж, суд-ҳуқуқ тизимини рақамлаштириш, сунъий интеллектни тартибга солиш, миграция, энергетика ҳуқуқи ҳамда юридик касбларнинг келажаги каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.



