Самарқандда яна бир корхонанинг тўловга қобилиятсизлик жараёни ўрганилди
2026-10-07 18:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори Н. Муҳаммадиев томонидан Самарқанд вилоятида тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги «SAM VAVILON TEKS» МЧЖ фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
🔹 Ўрганиш давомида корхонанинг жорий молиявий ҳолати, мавжуд мол-мулки, кредиторлик қарздорликлари ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнининг бориши кўриб чиқилди.
🔹 Шунингдек, корхона фаолиятини тиклаш, мавжуд мол-мулк ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда кредиторларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш имкониятларига эътибор қаратилди.
🔹 Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.





