Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига ўринбосар тайинланди
2026-10-05 16:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Ғайипов Эзиз Довранович Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эзиз Ғайипов 1995 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган.
Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали юрист. 2018 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
➖ 2018–2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими катта маслаҳатчиси;
➖ 2020–2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси;
➖ 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини ижросини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси;
➖ 2022–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўлими (шуъбаси) бош маслаҳатчиси;
➖ 2023–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатиш устидан назорат қилиш шуъбаси бошлиғи.
Тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари шуъбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоаси Эзиз Ғайиповни ушбу тайинлов билан табриклайди ҳамда янги лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
