БМТ Университети институти директори билан учрашув ўтказилди
2026-10-03 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Канаданинг Торонто шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамов БМТ Университети институти директори, профессор К. Мадани билан учрашди.
Учрашувда сув ресурсларини бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, халқаро тажрибани миллий қонунчиликка татбиқ этиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, 2025 йилда янги Сув кодекси қабул қилингани қайд этилди.
К. Мадани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва институт билан шаклланаётган ҳамкорликни ижобий баҳолади.
Томонлар амалий ҳамкорликни давом эттириш, экспертлар алмашинуви ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

