🇺🇿🇸🇬 IAIR конференцияси доирасида Сингапур вакиллари билан учрашув ўтказилди
2026-09-29 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Канадада бўлиб ўтаётган Халқаро тўловга қобилиятсизлик регуляторлари ассоциацияси (IAIR) конференцияси ва Бош умумий йиғилишида иштирок этмоқда.
🤝 Тадбир доирасида адлия вазирининг биринчи ўринбосари М. Истамов Сингапурнинг Тўловга қобилиятсизлик ва жамоат ишончли бошқаруви офиси (IPTO) расмий бошқарувчиси ва расмий тугатувчиси К. Леонг билан учрашди.
📌 Учрашув давомида тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришда Сингапур тажрибасини ўрганиш, илғор амалиётларни миллий тизимга татбиқ этиш, суд бошқарувчилари институтини ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🎓 Шунингдек, Агентлик вакиллари ҳамда суд бошқарувчиларининг Сингапурга ўқув-амалий ташрифини ташкил этиш, тажриба алмашиш, экспертлар иштирокида маслаҳатлашувлар ва қўшма ўқув дастурларини ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
✅ Учрашув якунида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва IPTO ўртасида тўғридан-тўғри институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро англашув меморандумини имзолаш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.


