Корхоналарни молиявий соғломлаштириш — фаолиятни сақлаб қолиш ва иш ўринларини асрашга хизмат қилади
2026-09-24 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги корхоналарни жойига чиқиб ўрганиш орқали уларнинг фаолиятини қайта тиклаш, мавжуд мол-мулкдан самарали фойдаланиш, янги имкониятларни аниқлаш ҳамда иш ўринларини сақлаб қолиш ва кредиторлар манфаатларини таъминлаш учун зарур чораларни белгилаш мумкин.
Бухорода тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги корхоналар ҳолати жойида ўрганилди
✅ Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги вакиллари томонидан Бухоро вилоятининг Когон, Қоровулбозор, Жондор ва Қоракўл туманларида тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги 5 та корхона фаолияти жойида ўрганилди.
🔹 Ўрганиш давомида корхоналарга тегишли мол-мулкнинг таркиби, сақланиши ва ундан фойдаланиш ҳолати, мол-мулкни баҳолаш, ижарага бериш ва савдога чиқариш жараёнлари, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилининг давомийлиги ҳамда унинг чўзилиш сабаблари таҳлил қилинди.
📌 Шунингдек, корхоналар фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш имкониятлари, мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда кредиторлар манфаатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔎 Ўрганиш натижалари асосида корхоналарни соғломлаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланади.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.







