Андижонда тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш жараёнлари ўрганилди
2026-09-23 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

✅ Адлия вазири ўринбосари, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори Н. Муҳаммадиевнинг Андижон вилоятига хизмат сафари давомида тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Жумладан, Андижон туманидаги «EMERY PHARMA» МЧЖ, Хўжаобод туманидаги «GSR BUILDING MATERIALS» МЧЖ ҳамда тўловга қобилиятсиз деб топилган бошқа корхоналарнинг фаолияти атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида корхоналарнинг молиявий аҳволи, мавжуд қарздорликларни камайтириш ва бартараф этиш, ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш, шунингдек, тўлов қобилиятини тиклаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Масъулларга корхоналарни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича тегишли вазифа ва тавсиялар белгилаб берилди.
📌 Шунингдек, тўловга қобилиятсиз корхоналарни иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш, мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда кредиторларнинг манфаатларини таъминлаш масалаларига алоҳида урғу берилди.







