Шаҳрихонда янги бинода иш бошлаган адлия бўлими фаолияти ўрганилди
2026-09-23 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

⌛️ Андижон вилоятига хизмат сафари доирасида адлия вазири Акбар Ташқулов Шаҳрихон тумани адлия бўлимининг янги биносида ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
✅ Шунингдек, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳамда ФҲДЁ бўлими фаолияти кўздан кечирилди.
Хусусан, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёни, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги юзасидан фикр алмашилди.
🔖 Аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг қулайлиги ва сифатини янада ошириш, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
📌 Янги бинода фуқаролар учун замонавий ва қулай шароитлар яратилган.
🔹 Жумладан:
➖ инфокиоск орқали электрон талон олиш;
➖ кутиш залидаги мониторлар орқали навбат ва мурожаат қилинадиган мутахассис ҳақида маълумот олиш;
➖ болалар майдончаси;
➖ она ва бола хонаси;
➖ тиббий хизмат хонаси;
➖ кафе;
➖ китоб жавони ташкил этилган.
🏢 Адлия бўлимининг янги ва замонавий бинода фаолият бошлаши, аввало, аҳолига янада қулай, тезкор ва сифатли давлат ҳамда ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилади.




