Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-09-22 12:55:00 / Вазирлик янгиликлари

⚡️Айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида «The International 21st Forensic Medicine Congress» — Халқаро 21-суд тиббиёти конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Адлия вазирлиги, жумладан Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази делегацияси иштирок этмоқда.
Мазкур Конгресс 21–27 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирнинг биринчи кунида Конгресс доирасида пленар сессиялар ўтказилди. Шунингдек, Туркиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда алоқадор ташкилотлари билан Конгрессда иштирок этаётган хорижий давлатлар делегациялари ва бошқа нуфузли ташкилотлар вакиллари ўртасида танишув учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Учрашув давомида Адлия вазирлиги делегацияси вакиллари томонидан мамлакатимизда суд экспертизаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
✔️ Шунингдек, тадбир давомида қатор хорижий ташкилотлар, хорижий суд экспертиза муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, суд экспертизаси соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
✔️ Конгресс ўз ишини давом эттирмоқда.









