Адлия вазирлиги Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига бошлиқ тайинланди
2026-09-18 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ Жўраев Исломбек Анвар ўғли Адлия вазирлиги Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Исломбек Жўраев 1992 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), 3-даражали адлия маслаҳатчиси.
2015 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
➖ 2015–2017 йилларда — Тошкент давлат юридик университети проректори қабулхонаси котиби-иш юритувчиси;
➖ 2017–2018 йилларда — Адлия вазирлиги Раҳбарияти ҳузуридаги аппарат қабулхонаси котиби;
➖ 2018 йилда — Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси катта маслаҳатчиси;
➖ 2018–2022 йилларда — Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи;
➖ 2022–2023 йилларда — Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси бўлим бошлиғи;
➖ 2023–2024 йилларда — Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси бўлим бошлиғи;
➖ 2024–2026 йилларда — Адлия вазирлиги Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
➖ 2026 йил 8 апрелдан — Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Адлия вазирлиги жамоаси Исломбек Жўраевни ушбу тайинлов билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди!
