Адлияда бир кун — касбга бошқача нигоҳ
2026-09-17 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Тошкент давлат юридик университетининг 100 нафар талабаси Адлия вазирлигида ўтказилган «Адлия билан бир кун» очиқ эшиклар кунида иштирок этди.
Талабалар вазирлик фаолияти билан шунчаки танишиб қолмади. Улар адлия ходимлари меҳнатининг мазмуни, иш жараёнлари, ҳужжатлар тайёрланиши, ҳуқуқий ахборот ва коммуникация ишлари қандай ташкил этилишини бевосита кўрди.
⚖️ Кун давомида улар департамент ва бошқармалар фаолияти, Мультимедиа маркази иш жараёни, вазирлик музейи, шунингдек, адлия тизимида амалиёт ўташ, иш бошлаш ва касбий ривожланиш имкониятлари билан яқиндан танишди.
💬 Очиқ мулоқот эса талабалар учун энг қизиқарли қисмлардан бири бўлди. Улар давлат хизмати, касбий ўсиш ва адлия тизимидаги фаолият ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Энг муҳими, «Адлия билан бир кун» талабаларда тизимга бўлган қизиқишни янада кучайтирди, айримларида эса келажак фаолиятини айнан адлия тизими билан боғлаш истагини уйғотди.
✨ Баъзан бир кунлик танишув ҳам келажакдаги касбни танлашга жиддий туртки бўлиши мумкин.






