Адлия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармасига бошлиқ тайинланди
2026-09-08 10:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рахматов Мирсаид Азаматович Адлия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мирсаид Рахматов 1990 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 3-даражали адлия маслаҳатчиси. 2013 йилда Самарқанд давлат университетини, 2015 йилда Тошкент давлат юридик университети магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
➖ 2015–2017 йилларда — Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали инспектори;
➖ 2017 йилда — Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси;
➖ 2017–2021 йилларда — Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси етакчи маслаҳатчиси;
➖ 2021–2022 йилларда — Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси бўлим бошлиғи;
➖ 2022–2025 йилларда — Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бўлим бошлиғи;
➖ 2025–2026 йилларда — Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бўлим бошлиғи;
➖ 2026 йилдан ҳозирги вақтга қадар — Адлия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун: М. Рахматов жорий йилнинг май ойида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилган «Сифатли давлат бошқаруви» дастури доирасида инсон ресурслари бўйича энг намунали ходим сифатида ғолибликни қўлга киритган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Мирсаид Рахматовни ушбу тайинлов билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
