🏆 Адлия вазирлиги жамоаси — биринчи!
2026-09-06 17:45:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубогида ғолиблар аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан вазирлик ва идоралар ўртасида Мустақиллик кубоги ташкил этилди.
Унда турли ташкилотлар ходимларидан тузилган жами 78 та жамоа ғолиблик учун курашди.
Қизғин курашлар остида ўтган мусобақа якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
🥇1-ўрин: Адлия вазирлиги жамоаси;
🥈2-ўрин: «Ўзбеккўмир» АЖ жамоаси;
🥉3-ўрин: Фанлар академияси жамоаси.
Ғолиб жамоалар диплом, медаллар, ноутбуклар ҳамда смарт телевизорлар билан тақдирланди!
🏆 Шунингдек, мусобақада 1-ўринни эгаллаган Адлия вазирлиги жамоасига махсус тайёрланган Мустақиллик кубоги топширилди!


