Адлия тизими ходимларининг фидокорона меҳнати юксак эътироф этилди
2026-08-22 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
“Дўстлик” ордени билан:
Ли Адик — Тошкент давлат юридик университетининг Маъмурий ва молия ҳуқуқи кафедраси профессори.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан:
Чуряков Эркин Ибрагимович — Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Суд-баллистика ва изшунослик экспертиза лабораторияси мудири.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
Кучкаров Шухрат Хамидович — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бошлиғи;
Мусаев Акбар Мухидинович — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқни қўллаш департаменти бошлиғи;
Носирходжаева Гулнора Абдукаххаровна — Тошкент давлат юридик университети Ҳуқуқ, жамият ва маданият кафедраси мудири;
Фоменко Татьяна Даулетовна — Ўзбекистон Миллий архиви бўлими мудири.
“Шуҳрат” медали билан:
Болтаева Шоира Худайбергановна — Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани адлия бўлими бошлиғи;
Кулматова Гулибахор Баратовна — Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани адлия бўлими 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори.
Юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз!
Ушбу эътироф — қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган адлия тизими ходимлари меҳнатига берилган юксак баҳодир.
