Билим, салоҳият ва ташаббус: “Адлия аёли – 2026” ғолиблари аниқланди
2026-08-21 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг билими, касбий маҳорати ва янги ғоялари яна бир бор эътироф этилди.
Адлия вазирлиги биносида ўтказилган “Адлия аёли” танловининг республика босқичида 20 нафар адлия органлари ва муассасалари ходимлари ўзаро беллашди.
Танловнинг асосий мақсади хотин-қизларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Иштирокчилар ўзларини таништириш билан чекланмай, кундалик ҳаётдаги муаммоли вазиятларга ҳуқуқий ечим таклиф қилди ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларини илгари сурди.
Натижаларга кўра:
1-ўрин — Маҳбуба Сайфуллаева (ТДЮУ)
2-ўрин — Гўзал Қодирова (Тошкент вилояти)
3-ўрин — Гулзода Маматқулова (Жиззах вилояти)
“Адлия аёли” — бу шунчаки танлов эмас. Бу тизимдаги билимли, ташаббускор ва профессионал хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш учун яна бир имконият.






