Фарғонада 100 та янги бренд яратилади
2026-08-19 12:15:00 / Вазирлик янгиликлари

Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи етарли эмас. Уни танитиш, ўз брендини яратиш ва энг муҳими — ҳуқуқий ҳимоя қилиш бизнеснинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлайди.
Шу мақсадда Фарғона шаҳридаги Экошаҳарда жойлашган Экспо марказида “Фарғонанинг 100 та янги бренди” семинар-тренинги бошланди.
Адлия вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирни адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов очиб берди.
Лойиҳа тадбиркорларга нима беради?
— ўз маҳсулоти учун кучли ва таниладиган бренд яратиш;
— бренд идентификацияси ва дизайнини такомиллаштириш;
— товар белгисини миллий ва халқаро даражада ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
— яратилган логотипларни мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш;
— маҳсулотнинг бозордаги рақобатбардошлиги ва танилишини ошириш имкониятини беради.
Мақсад аниқ — Фарғонада ҳуқуқий ҳимояланган, рақобатбардош ва бозорда ўз ўрнига эга 100 та янги бренд яратиш.
Маҳаллий маҳсулот — кучли брендга айланиши, кучли бренд эса катта бозорга чиқиши керак.




