Сифатли таълим — аввало, муносиб шароитдан бошланади
2026-08-18 10:10:00 / Вазирлик янгиликлари

Янги ўқув йилида ўқувчи дарсга кирганда уни замонавий, қулай ва сифатли таълим олиш учун тайёр муҳит кутиб олиши керак.
Шу мақсадда ТДЮУ ҳузуридаги Самарқанд вилояти академик лицейида янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилиб, ўқув биносида таъмирлаш ва шароитларни яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада ўқувчилар учун:
— қулай ва муносиб таълим муҳити яратилади;
— ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш учун шароитлар яхшиланади;
— янги ўқув йилини янгиланган ва тайёр бинода бошлаш имконияти таъминланади.
Адлия вазири ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, асосий эътиборни таъмирлашни ўз вақтида ва сифатли якунлаш ҳамда ўқувчилар учун муносиб шароит яратишга қаратди.
Чунки таълимдаги ҳар бир яхшиланган шароит — ёшларнинг билим олиши, ривожланиши ва келажаги учун яратилган имкониятдир.





