БААнинг “Zero Bureaucracy” ташаббуси тажрибаси ўрганилмоқда
2026-08-12 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги масъуллари тегишли идоралар вакиллари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларида давлат хизматларини такомиллаштириш, бюрократик жараёнларни бартараф этиш ва замонавий рақамли ечимларни жорий этиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганмоқда.
Хусусан, давлат хизматлари сифатини баҳолашга қаратилган Global Star Rating for Services ва “Zero Bureaucracy” мезонлари, хизматларни тизимлаштиришга қаратилган Khadamati Service Cards ва Service Catalog, шунингдек, фойдаланувчилар фикрини ўрганиш имконини берувчи Customer Pulse тизимининг ишлаш механизмлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат хизматларида Agentic AI замонавий технологик ечимларидан фойдаланиш имкониятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Ўрганишлар доирасида БААнинг Энергетика ва инфратузилма вазирлиги, Ajman полицция хизмати, Federal Authority for Identity, Citizenship, Customs & Port Security, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг Smart Mission ва Digital Attestation ечимлари фаолияти билан танишилиб, аҳолига қулай хизмат кўрсатиш бўйича амалий ёндашувлар ўрганилди.
Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастурини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, БАА тажрибаси асосида фикр алмашилди.
Ўрганилаётган илғор тажрибалар давлат хизматларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик жараёнларни бекор қилиш ва фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган ишларни такомиллаштиришда қўлланилади.







