Хоразмда интеллектуал мулк масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди
2026-08-10 16:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов иштирокида Хоразм вилоятида фуқаролар ва тадбиркорларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида интеллектуал мулк соҳасидаги мурожаатлар бевосита тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалий кўмак берилди.
Сайёр қабул якунларига кўра:
9 нафар жисмоний ва юридик шахсга товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, ихтиро, фойдали модель ва саноат намуналарини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширишда амалий ёрдам кўрсатилди;
7 нафар тадбиркорга интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди;
6 та ёзма мурожаат жойида қабул қилиниб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди;
қабулда 30 га яқин фуқаро иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳат олди.
Сайёр қабул фуқаролар ва тадбиркорларнинг интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларини бевосита ўрганиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга хизмат қилди.





