Хоразмда тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муаммолар жойида ўрганилди
2026-08-10 16:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Махмуд Истамов иштирокида Хоразм вилоятида тўловга қобилиятсизлик соҳасида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари ва суд бошқарувчилари иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалалар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларини билдирди.
Хусусан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги амалий муаммолар, давлат органлари ахборот тизимлари интеграцияси, мол-мулкни реализация қилишга доир тақиқлар, шунингдек, банклар ва ижро органлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш ҳамда тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Сайёр қабул якунида:
3 та мурожаат жойида ҳал этилди;
7 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди;
14 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун иш юритувга қабул қилинди.
Мазкур сайёр қабул тадбиркорлар ва суд бошқарувчиларини қийнаётган масалаларни бевосита эшитиш, уларга амалий ечим топиш ҳамда тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги тизимли муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.






