Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулини ўтказди
2026-08-07 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг самарали усули сифатида шахсий қабулларни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7 август куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 30 нафар (4 нафари онлайн тарзда) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг нотариат, меҳнат қонунчилиги, давлат хизматлари, нодавлат нотижорат, тадбиркорлик, кадастр, уй-жой ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 5 тасига жойида тушунтириш берилиб, қолган мурожаатлар ижро учун қабул қилинди ҳамда уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Вазирликнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади.









