Адлия вазирлигида хавфларни бошқариш ва ички назорат тизими бўйича ўқув-амалий машғулот ўтказилди
2026-07-30 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлигида давлат молияси соҳасида хавфларни бошқариш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.
Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 279-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, давлат органларида хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, ички назорат механизмларини такомиллаштириш ҳамда масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилди.
Машғулот давомида хавфларни бошқариш ва ички назорат тизимининг замонавий талаблари, уларни амалиётга жорий этиш механизмлари ҳамда бу борадаги долзарб масалаларнинг амалий ечимлари юзасидан маърузалар ва тавсиялар тақдим этилди.
Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти бошқарма бошлиғи Азамат Жаббаров иштирок этиб, мавзу юзасидан батафсил маъруза қилди.
Мазкур ўқув-амалий машғулот вазирлик ва тизим ташкилотларида хавфларни бошқариш ҳамда ички назорат механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек, масъул ходимларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.