Олий Мажлисда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди
2026-07-28 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда адлия вазири Акбар Тошқулов интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.
Таъкидланганидек, сўнгги 4 йилда соҳани такомиллаштириш мақсадида:
16 та қонун;
25 та қонуности ҳужжати;
19 та муҳим халқаро шартнома қабул қилинди ва ратификация қилинди.
Шунингдек, адлия органларига контрафакт маҳсулотларни кўздан кечириш ва хатлаш, божхона органларига эса интеллектуал мулк ҳуқуқларини ўз ташаббуси билан (ex officio) ҳимоя қилиш ваколати берилди.
Ислоҳотлар натижасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида:
патентларга талабномалар ва берилган патентлар сони 43 фоизга;
товар белгилари, ЭҲМ дастурлари ва маълумотлар базаларига берилган гувоҳномалар сони 35 фоизга ошди.
Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг 301-Maxsus ҳисоботида илк бор кузатувдаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди ҳамда Глобал инновациялар индексида 2020 йилдаги 93-ўриндан 2025 йилда 79-ўринга кўтарилди.


