Адлия тизими ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-23 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Фарғона вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Нуъмон Мухаммадиев иштирокида тизимда фаолият юритаётган ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида ёш юристлар ўз амалий тажрибаларига таянган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва ташаббусларини махсус тақдимотлар орқали тақдим этди. Шунингдек, "Муваффақият сирлари" мавзусида касбий ривожланиш, ташаббускорлик ва хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиш омиллари юзасидан фикр алмашилди.
Очиқ мулоқот чоғида адлия тизимида ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ҳамда замонавий ғояларни амалиётга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида тизимда намунали меҳнат қилаётган ҳамда учрашувда фаол иштирок этган бир гуруҳ ёш мутахассислар Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурнома билан тақдирланди.
Бундай учрашувлар ёш ходимларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш ҳамда адлия тизимида очиқ мулоқот муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









