Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимида муҳим натижалар қайд этилди
2026-07-22 12:20:00 / Вазирлик янгиликлари

"Юридик ёрдам" ахборот тизими орқали давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларни тасодифий генерация (random) асосида танлаш тартибининг йўлга қўйилиши натижасида "чўнтак адвокатлар" фаолиятига чек қўйилди.
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра:
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган адвокатлар сони 2 517 нафарни ташкил этди;
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича 39 656 та сўров келиб тушди. Шундан:
15 646 таси — судлардан;
23 665 таси — суриштирув-тергов органларидан;
345 таси — фуқаролар томонидан юборилган.
Мазкур сўровлар асосида:
32 695 та ҳолатда Жиноят-процессуал кодексининг 51 ва 52-моддаларига мувофиқ гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи шахсларга;
6 770 та ҳолатда кам таъминланган шахс сифатида "Ижтимоий ҳимоя" ягона реестрида турган шахсларга;
162 та ҳолатда психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларга;
29 та ҳолатда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилди.
Иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан 31 064 та иш учун 21,5 млрд сўм миқдорида тўловлар амалга оширилди.
Жазони ижро этиш муассасаларига кириш учун онлайн навбат олиш тартиби жорий этилди.
"Юридик ёрдам" ахборот тизими ва Жазони ижро этиш департаментининг "E-mahkum" ахборот тизими ўзаро интеграция қилинди.
Бугунги кунга келиб, 622 нафар адвокат ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш учун электрон навбат олиш тизимидан фойдаланди.
Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича электрон реестр юритиш йўлга қўйилди.
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан адвокатлар учун зўравонликдан жабрланган болаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича малака ошириш курси ташкил этилди.
2026 йилнинг биринчи ярмида 35 нафар адвокат мазкур электрон реестрга киритилди.
