Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-07-21 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

2026 йил 21 июль куни Адлия вазири биринчи ўринбосари М. Истамов ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари иштирокида видеоконференция шаклида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Президентимизнинг ПФ–78-сон Фармони ижроси доирасида тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги ислоҳотлар ва ОТБ билан техник ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида Агентлик фаолиятини ривожлантириш, қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, IAIR ва INSOL International каби нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
ОТБ вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ишларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилдилар.



