Юридик шахслар учун электрон ишончнома расмийлаштириш имконияти яратилди
2026-07-20 16:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия вазирлиги ташаббуси билан vakolat.adliya.uz тизимида юридик шахслар учун автотранспорт модули жорий этилди.
Эндиликда юридик шахслар ўзига тегишли ёки ижара шартномаси асосида фойдаланаётган автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончномаларни vakolat.adliya.uz ҳамда new.birdarcha.uz ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштириши мумкин.
vakolat.adliya.uz ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинган.
Шу боис расмийлаштирилган электрон ишончномалар реал вақт режимида йўл-патруль хизмати инспекторларининг планшетларида акс этади. Бу эса ишончномаларни тезкор текшириш, ортиқча ҳужжат айланишини камайтириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай хизмат кўрсатишга хизмат қилади.
