Истеъдод ва имкониятлар бир майдонда жам бўлди
2026-07-18 17:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида “Мафтункор ранглар жилоси” VIII Республика кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда республикамизнинг барча 14 та ҳудудидан 28 нафар иштирокчи қатнашиб, шундан 14 нафари тасвирий санъат, яна 14 нафари эса шахмат йўналишида ўз истеъдоди ва маҳоратини намоён этди.
Мазкур кўрик-танлов ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда инклюзив муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди, IT таълим уюшмаси, “Она” жамоат фонди ҳамда Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди кўмагида ташкил этилди.
Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, барча иштирокчилар дипломлар, қимматбаҳо совғалар ҳамда эсдалик совғинлари билан тақдирланди.
Ҳар бир истеъдод эътирофга, ҳар бир инсон эса тенг имкониятга лойиқ.









