Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулни ўтказди
2026-07-03 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг самарали усули сифатида шахсий қабулларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 3 июль куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 18 нафар (4 нафари онлайн тарзда) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг нотариат, меҳнат қонунчилиги, давлат хизматлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик ва кадастр масалаларига оид мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 2 тасига жойида ҳал этилди, 16 та мурожаат ижро учун қабул қилиниб, уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Вазирлик ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинади.








