Азиз ёшлар!
2026-06-30 10:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Сизларнинг чуқур мушоҳадали, вазиятни атрофлича таҳлил қила оладиган, муаммоларга қонун доирасида ечим топишга интилувчи кенг фикрли инсонлар бўлиб камол топишингизда тилакдошмиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
