Тошкент шаҳрида Марказий Осиё фуқаролик жамияти форуми бўлиб ўтмоқда
2026-06-25 15:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун, форумнинг биринчи кунида «Марказий Осиё мамлакатлари фаровонлигига фуқаролик жамиятининг ҳиссаси: далиллар, прогнозлар ва қўшма ташаббуслар» мавзусида тадбир ўтказилди.
Адлия вазири ўринбосари Н. Муҳаммадиев тадбирда иштирок этиб, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.
Форум 25–26 июнь кунлари фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва экспертлар иштирокида ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида Марказий Осиё мамлакатларидаги фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссасига бағишланган тадқиқот натижалари кўриб чиқилмоқда.
Форум доирасида:
ННТларнинг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси;
ННТ вакилларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш;
Давлат ва фуқаролик жамияти ҳамкорлиги;
Хорижий давлатларнинг ижобий тажрибалари муҳокама қилинмоқда.


