Барқарорлик ва стресс-менежмент” мавзусидаги психологик тренинг бўлиб ўтди
2026-06-23 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Бугун марказий аппарат ходимлари учун “Барқарорлик ва стресс-менежмент” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида иштирокчилар:
- стрессни аниқлаш ва самарали бошқариш усуллари;
- иш ва шахсий ҳаётда эмоционал барқарорликни сақлаш;
- қийин вазиятларда хотиржамликни йўқотмаслик;
- психологик саломатликни мустаҳкамлаш бўйича амалий тавсиялар билан танишдилар.
Тренингни тажрибали психолог Умурзакова Мақсуда Абдусалиховна олиб бориб, иштирокчилар билан интерактив мулоқот, амалий машқлар ва психологик тавсиялар асосида самарали машғулот ўтказди.
Мазкур тренинг иштирокчиларнинг стрессга чидамлилик даражасини ошириш, эмоционал барқарорликни мустаҳкамлаш ва соғлом психологик муҳитни шакллантиришга хизмат қилди.









