Адлия вазири вазирлик биносида навбатдаги қабулини ўтказди
2026-06-19 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг самарали усули сифатида шахсий қабулларни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 19 июнь куни вазирлик биносида Адлия вазири томонидан 13 нафар (4 нафари онлайн тарзда) жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларининг нотариат, меҳнат қонунчилиги, оила, давлат хизматлари, нодавлат нотижорат ва кадастр масалаларига оид мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди. 7 та мурожаат эса ижро учун қабул қилинди ҳамда уларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Вазирликнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан эса, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: Адлия вазири томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади.









