“Йилнинг энг фаол ёш ходими” танлови ўтказилади
2026-06-16 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритаётган ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳияти, ташаббускорлиги ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” танлови ташкил этилмоқда.
Танлов икки босқичда ўтказилади:
Саралаш босқичи – 18–19 июнь кунлари ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида;
Республика босқичи – 25–26 июнь кунлари Адлия вазирлигида.
Иштирокчилар қуйидаги шартлар бўйича ўз билим ва салоҳиятларини намоён этади:
— “Мен ҳақимда” тақдимоти;
— “Ташаббускорлик ва фаоллик”;
— “Ҳуқуқий муаммоли ҳолат (казус)”.
Танлов ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов ёш ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, илғор ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда адлия тизимининг энг фаол ёшларини аниқлашга хизмат қилади.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
