Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди
2026-06-16 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан ёшлар, ижодкорлар ва мутахассислар иштирокида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш ва янада ривожлантириш мақсадида мазкур учрашув ташкил этилди.
Учрашувда иштирокчиларга муаллифлик нима, уни қандай ҳимоя қилиш керак, асардан қандай доимий даромад топиш мумкинлиги, плагиатга қарши курашиш ҳамда плагиатнинг ҳуқуқий оқибатлари, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жиноий жавобгарлик масалалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1080-сонли Қонуни билан Жиноят кодексига муҳим ўзгартиришлар киритилганлиги, эндиликда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни нафақат ўзлаштириб олганлик, балки ноқонуний фойдаланганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.









